Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини ривожлантириш йўналишлари Монография
O‘zbekiston Respublikasida sug‘urta faoliyatini rivojlantirish yo‘nalishlari Мonografiya
- Тошкент Iqtisod-Moliya 2021
- 336 бет
Монографияда суғурта фаолиятининг назарий-методологик асослари, мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини ривожланиш босқичлари атрофлича тадқиқ этилган. Мазкур илмий асарда иқтисодиётнинг тараққий этишида суғуртанинг ўрни, рақобат шароитида суғурта фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда суғурта фаолиятини тартибга солиш бўйича халқаро тажриба ёритилган. Муаллиф ўз илмий ишида суғурта маҳсулоти истеъмолчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, суғурта фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, суғурта компаниялари фаолиятини халқаро рейтинг агентликлари томонидан баҳолаш йўналишларини тадқиқ этишга ҳаракат қилган. Тадқиқот ишида суғурта фаолиятини ривожланишига оид кўплаб статистик маълумотлар таҳлили келтирилган.
Монография олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимлари, суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш ваколатига эга давлат органи ходимлари, суғурта компаниялари мутахассислари, докторантлар, илмий изланувчилар ва суғурта соҳасига қизиқувчи барча ўқувчилар учун мўлжалланган.