А.В. Вахабов

Молиявий ва бошқарув таҳлили Дарслик Moliyaviy va boshqaruv tahlili darslik - Тошкент Шарқ 2005 - 480 бет

Мазкур дарслик бугунги бозор иқтисодиёти шароитидаги талаблардан келиб чиқиб тайёрланган. Ҳозирги кунда «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» асосида Олий таълим соҳасида кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, янги, замонавий дарсликларни яратиш, ўқув жараёнларида янги педагогик технологияларни, услубларни қўллаш, айниқса, талабаларни мустақил ўз устида иш олиб бориши учун мустақил фикрлашга ўргатишга мўлжалланган ўқув адабиётлари яратиш муҳим масала бўлиб қолмоқда.

Янги жараён бошқа ўқув фанлари каби «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фанини ўқитиш, бинобарин, унинг мазмунини республикамизда амал қилаётган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда тубдан янгилашни тақозо этмоқда. Бу янги ўзгаришларни назарда тутиб, муаллифлар Олий ўқув юртларида ўқитиладиган «Молиявий ва бошқарув таҳлили» фани дастурига асосланиб, ушбу дарсликни яратдилар. Дарсликда фирмалар ва компанияларнинг, акциядорлик жамиятларининг бухгалтерия ҳисоботларини молиявий ва бошқарув таҳлил қилиш услублари келтирилган. Талаба ҳар бир мавзуни ўргангандан сўнг, мазкур мавзуга тегишли таянч ибораларга, такрорлаш учун берилган саволларга жавоб беришлари ҳамда билимини мустаҳкамлаш учун берилган топшириқларни мустақил равишда ечиши лозим бўлади.


Иқтисодиёт
Дарслик

005.52:657.37(075.8) / В-89