Кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш йўллари Монография
Kichik biznesni moliyaviy qo‘llab-quvvatlashni takomillashtirish yo‘llari Мonografiya
- Тошкент LESSON PRESS 2017
- 146 бет
Ушбу жамоавий монография Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш Қўмитасининг Ф1. Бозор иқтисодиёти, жамиятни ривожланиши, давлат ва ҳуқуқ назарияси Ф1-ФА-1-16435 “Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришнинг илмий-услубий асослари” фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган бўлиб, унда муаллифлар томонидан олиб борилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари акс этган.
Жамоавий монографияда кичик бизнес субъектлари фаолияти барқарорлигини таъминлаш учун, уларни самарали молиявий дастаклар орқали молиялаштириш механизмларини ёритиб берилган.
Монография мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар, илмий ходимлар, тадқиқотчилар, иқтисодиёт ва молия йўналишидаги олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилари, магистрантлари ва талабаларига мўлжалланган.
Ушбу жамоавий монография Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази Илмий кенгашининг 2016 йил 16 декабрдаги 9-сонли Қарори билан нашрга тавсия этилган.