Ўзбекистонда инсон омили ва манфаатлари – энг олий қадрият Илмий-оммабоп нашр
- Тошкент Ғафур Ғулом 2017
- 364 бет
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдурахмоновнинг ушбу китобида Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритганидан сўнг ўтган чорак асрдан зиёд вақт давомида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари, уларнинг халқ турмуш даражаси ва сифатини ошириш борасида қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлгани аниқ рақам ва мисоллар, жаҳоннинг тараққий этган давлатлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари томонидан мамлакатимиз тараққиёти ҳақида билдирилган фикрлар, уларнинг қиёсий таҳлили орқали очиб берилган. Муаллиф Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга кўтариш борасида янгича куч-ғайрат билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, изчил амалга оширилаётган модернизация ва туб янгиланишлар дастурининг назарий ва амалий аҳамияти, Ўзбекистонни янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, шу йўналишдаги улкан ишлар ҳақида батафсил тўхталиб, амалий фикр ва хулосаларини баён этган.