«Ёшларга донолар ўгити» китоби ёш авлодни юксак маънавият, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик ва эзгу инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий асардир. Китобда донишмандлар, мутафаккирлар ва халқ оғзаки ижоди намуналари асосида ҳаёт сабоқлари, ахлоқий тамойиллар ҳамда комил инсон бўлиб шаклланишга хизмат қилувчи ўгит ва тавсиялар жамланган. Асар ёшларни мустақил фикрлашга, илм олишга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.