А. Абдуғаниев

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти Дарслик Qishloq xo‘jaligi iqtisodiyoti Darslik - Тошкент ТДИУ 2004 - 304 бет

Дарсликда қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини шакллантиришнинг назарий, услубий ҳамда амалий асослари Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури талаблари асосида ёритилган.

Тармоқда амалга оширилаётган ташкилий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳияти Республика Президенти И. Каримов асарларига ва амалиётдаги меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда баён этилган. Қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган моддий-техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, корхоналар ва тармоқларнинг ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Шунингдек, келажакда қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқлари самарадорлигини юксалтиришни таъминловчи омиллар ва йўллар батафсил кўрсатилган. Дарслик қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти йўналишида таҳсил олувчи талабалар, ўқитувчилар ва соҳа мутахассислари учун фойдали манба ҳисобланади.


Иқтисодиёт
Дарслик

338.43(575.1) / А-15