С.Х. Жумаева

Тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатининг ролини ошириш йўллари Монография - Тошкент Инновацион ривожланиш 2024 - 124 бет

Мазкур монографияда мамлакат тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатидан фойдаланишни такомиллаштириш йўллари тадқиқ этилган. Шунингдек, «тўлов баланси» тушунчаси ва унинг иқтисодий моҳияти, тўлов балансини тартибга солиш бўйича назариялар ва уларнинг асосий қоидалари ҳамда валюта сиёсатидан фойдаланишнинг хориж тажрибалари ёритилган.

Монографияда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сиёсатининг жорий ҳолати, валюта сиёсати орқали тўлов балансининг мувозанатини тартибга солиш амалиёти ҳамда COVID-19 пандемиясининг тўлов балансига таъсири таҳлил қилинган.

Олиб борилган тадқиқотлар асосида тўлов балансини тартибга солишда девальвациядан фойдаланиш ва унинг таъсир механизмлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта сиёсатини такомиллаштириш йўналишлари бўйича илмий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Монография халқаро молия ва банк иши соҳасидаги илмий изланувчилар, магистрантлар ҳамда мутахассис-амалиётчилар учун мўлжалланган.

9789910011597


Иқтисодиёт
Монография

336.71 / Ж-87