Ўзбекистонда сиёсий партиялар илмий-оммавий маълумотнома
O‘zbekistonda siyosiy partiyalar ilmiy-ommaviy ma’lumotnoma
- Тошкент Минтақавий сиёсат жамғармаси 2007
- 249 бет
Ушбу илмий-оммавий маълумотномада мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида сиёсий партиялар тизимининг шаклланиши, қарор топиши ва ривожланиш босқичлари атрофлича кўриб чиқилган. Нашрда 2007 йил ҳолатига кўра партияларнинг дастурий мақсадлари, мафкуравий платформалари, ташкилий тузилмалари, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва парламентдаги ўрни ҳамда роли таҳлил қилинган. Давлат бошқарувини демократлаштириш жараёнида партиявий қурилишнинг ролини кучайтиришга қаратилган қонунчилик ислоҳотларига алоҳида эътибор қаратилган.Китоб сиёсатшунослар, социологлар, тарихчилар, давлат хизматчилари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, Ўзбекистоннинг сиёсий тизимига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.