Йорг Мейер-Штамер

Иқтисодий ривожланган ҳудудларни яратиш Монография Iqtisodiy rivojlangan hududlarni yaratish Monografiya - Тошкент Ишонч 2019 - 168 бет

Ушбу нашр ҳудудий иқтисодий ривожланиш, рақобатбардошлик ва инновацион тараққиёт масалаларига бағишланган. Муаллиф Йорг Мейер-Штамер ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини баҳолаш, маҳаллий рақобат устунликларини аниқлаш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиққан назарий ҳамда амалий ёндашувларини баён этади.

Китобда рақобат устунлигини ҳамкорликда баҳолаш методологияси, ҳудудий иқтисодий ривожланиш концепциялари, ҳудудий инновацион тизимларни тезкор баҳолаш ҳамда маҳаллий иқтисодий салоҳиятни таҳлил қилишга оид усуллар ёритилган.

Нашр Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистоннинг танланган ҳудудларида иқтисодиёт ривожланишини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида таржима қилиниб чоп этилган. У ҳудудий иқтисодий ривожланиш, инновация ва рақобатбардошлик масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар, тадқиқотчилар, давлат бошқаруви ходимлари ва талабалар учун фойдали манба бўла олади.

9789943488519


Иқтисодиёт
Монография

332.1(100) / Й-45