Тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг турлари Ўқув қўлланма
Tadbirkorlik subyektlari va ularning turlari O'quv qo'llanma
- Тошкент ТДЮУ 2018.
- 148 бет
Мазкур ўқув қўлланмада тадбиркорлик субъектлари тушунчаси, уларнинг турлари ва фаолиятини ташкил этиш масалалари ёритилган. Шунингдек, тадбиркорлик қонунчилигининг ривожланиш тенденциялари, хорижий давлатлардаги тадбиркорлик субъектлари, уларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари таҳлил қилинган. Қўлланмада тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими, субъектлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш тартиби ҳамда ҳуқуқий ҳимоя механизмларининг ўзига хос хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. Китоб тадбиркорлар, олий таълим муассасалари талабалари, педагоглар, амалиётчи мутахассислар ва мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.