Мазкур монография 2012–2014 йиллардаги давлат илмий-техникавий дастури доирасида бажарилган А2-046+(А2-047)+(А2-048)+(А2-058)-рақамли «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда молиялаштиришнинг инновацион усулларини жорий этиш» мавзусидаги амалий илмий лойиҳа натижалари асосида тайёрланган. Унда реал сектор ва молия соҳасидаги инновацияларнинг ўзаро боғлиқлиги тадқиқ этилган. Ишлаб чиқариш корхоналарида инновацияларни қўллаш жараёнини солиқлар воситасида рағбатлантириш имкониятлари, шунингдек, жаҳон амалиётида миллий иқтисодиётга молиялаштиришни жалб этишнинг инновацион усулларини қўллаш йўллари атрофлича ўрганилган.