Шарқ давлат бошқарувига доир социологик таълимотларнинг Ғарб цивилизацион жараёнларига методологик таъсири монография
Sharq davlat boshqaruviga doir sotsiologik ta’limotlarning G‘arb sivilizatsion jarayonlariga metodologik ta’siri monografiya
- Тошкент ZEBO PRINT 2024
- 424 бет
Мазкур илмий тадқиқотда Шарқ мутафаккирларининг давлат бошқарувига оид ижтимоий-социологик қарашлари ҳамда уларнинг Ғарб цивилизацияси ва ижтимоий тафаккури ривожланишига кўрсатган назарий-методологик таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган. Китобда адолатли бошқарув мезонлари, ижтимоий стратификация (табақаланиш) ва давлатчилик тамойиллари Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари мероси мисолида қиёсий ўрганилган. Муаллиф Шарқнинг ижтимоий-сиёсий бошқарув институтлари ва қадриятлари Ғарб социологик мактабларининг шаклланишига қай даражада пойдевор бўлганини янги илмий манбалар асосида очиб беради.