Ш.М. Мирзиёев

Янги Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт йўли Расмий нашр - Тошкент Ўзбекистон 2025 - 336 бет

Ушбу китобда Янги Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш, «яшил» иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсати ва ислоҳотлар атрофлича ёритилган.

Асарда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалигида экологик ёндашувларни кенгайтириш, «яшил» инфратузилмани барпо этиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган устувор вазифалар ва ташаббуслар таҳлил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизда барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келажак авлод учун соғлом ҳамда қулай экологик муҳитни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

9789910881992


Сиёсатшунослик


Расмий нашр

316.42(575.1) / M-54