Янги Ўзбекистон меъмори Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига чизгилар
Yangi Oʻzbekiston meʼmori Prezident Shavkat Mirziyoyevning siyosiy portretiga chizgilar
- Тошкент Янги китоб 2022
- 348 бет
Тарихдан маълумки, улуғ шахслар, сиёсат арбоблари, айниқса давлат бошлиқлари фаолияти ҳақида ёзиш, холисона фикр юритиш масъулиятини зиммага олишга ҳар ким ҳам журъат қилолмайди. Бунинг учун муаллифда, аввало, Худо берган юксак салоҳият, чуқур илмий заковат, катта ҳаётий тажриба, теран иқтисодий-сиёсий тафаккур ҳамда кенг миқёсли мустақил фикрлаш хусусияти бўлиши керак. Ундан ташқари тадқиқот мавзуси ҳақида етарлича мукаммал тасаввурга эга, ўз қаҳрамонини яқиндан ва ҳар томонлама ўрганган бўлиши талаб этилади.
Таниқли олим, узоқ йиллик бошқарув тажрибасига эга раҳбар, фаол жамоат арбоби, кўплаб ажойиб олимлару йирик сиёсатчилар, халқ хўжалиги ишлаб чиқариши етакчиларининг мўътабар устози, академик Саъдулла Искандаров ана шу ҳақиқатларни яхши билади ва мавзу салмоғини теран ҳис этган ҳолда қалам тебратади. Асарни диққат билан ўқисангиз, шунга комил ишонч ҳосил қиласиз.