Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси Амалий қўлланма
Настольная книга менеджера по персоналу
- Тошкент NORMA 2010
- 432 бет
Мазкур китоб бозор муносабатларига ўтиш шароитида корхона, ташкилот ва муассасалар фаолияти самарадорлиги ходимлар билан ишлаш тизимининг тўғри ташкил этилишига бевосита боғлиқ эканини ёритади. Унда ходимларни бошқаришда мутахассиснинг шахсий сифатлари, билим-малакаси, касб маҳорати, меҳнат интизоми ва масъулияти муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади.
Қўлланмада ходимларни бошқариш тизимида кадрлар бўлимининг ўрни, корхона ва ташкилотларда кадрлар сиёсати, ходимлар билан ишлашнинг услубий, ахборот ва мувофиқлаштирувчи йўналишлари баён этилган. Шунингдек, ходимлар билан ишлашда тарбиявий жараён, кадрлар ҳужжатлари, ходимлар бўйича менежер фаолияти ва персонал билан ишлаш маданияти каби масалалар ёритилган.