Ш. Сафаров

Давлат бюджетининг ғазна ижросида жалб этилган маблағларни бошқариш методологияси Ўқув-услубий қўлланма Davlat budjetining g‘azna ijrosida jalb etilgan mablag‘larni boshqarish metodologiyasi o‘quv-uslubiy qo‘llanma - Тошкент Akademiya 2010 - 93 бет

Ушбу ўқув-услубий қўлланмада давлат бюджетининг ғазна ижроси жараёнида давлат томонидан ички маблағлар ҳамда хориждан маблағ жалб қилиш, давлатнинг ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш масалалари ёритилган. Асарда Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш методологияси амалдаги қонунчилик талаблари асосида баён қилинган.

Қўлланмада давлат бюджети ғазна ижросида жалб этилган маблағларни бошқаришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, давлат қарзлари билан боғлиқ асосий тушунчалар, ички ва ташқи молиявий мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш тартиби ҳақида маълумот берилган. Мавзуга оид асосий тушунчаларга таърифлар ҳам келтирилган.

9789943300651


Иқтисодиёт
Ўқув-методик қўлланма

336.14(575.1)(07) / C-34