Ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикасида мулкий муносабат ва корпоратив бошқарув бозор иқтисодиётини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланиши, улар ҳақида маълумотлар берилган.
Мазкур қўлланма бўлғуси раҳбар кадрларни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган илмий изланишлар натижалари, корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, унинг ютуқ ва камчиликлари амалиёти билан таништиради.
Қўлланма Академия тингловчилари, магистратурада таҳсил олаётган талабалар ҳамда кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.