Banner

Ўзбекистон Республикаси банк тизими

Ўзбекистон Республикаси банк тизими O‘zbekiston Respublikasi bank tizimi - Тошкент Ўзбекистон 2011 - 367 бет

Ушбу китобда мамлакатимизда икки поғонали банк тизимининг шаклланиши ва ривожланиши, уни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш жараёнлари ёритилган. Китобда Ўзбекистон банк тизимининг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўли, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари изчил баён қилинган.

Асарда замонавий банк қонунчилиги базасини шакллантириш, миллий валютани муомалага киритиш, мустақил пул-кредит ва валюта сиёсатини юритиш, тўлов тизимини такомиллаштириш ҳамда банк тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш соҳасида Марказий банк томонидан олиб борилган сиёсат ҳам ёритилган. Китоб банк-молия тизими мутахассислари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабалари, тадбиркорлар, тадқиқотчилар ҳамда иқтисодиёт соҳасига қизиқувчилар учун мўлжалланган. Китобнинг номи ва ISBN маълумоти электрон каталог билан ҳам мос келади.

9789943017504


Иқтисодиёт
Илмий-оммабоп иқтисодий нашр

336.71(575.1) / Ў-32