Banner

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ. Умумий қисм

М.Х. Рустамбоев

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳ. Умумий қисм O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga sharh. Umumiy qism - Тошкент Адолат 2016 - 608 бет

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар амалдаги жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида ёзилган. Унда Жиноят кодексига 2016 йил 1 ноябргача киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ва суд амалиёти манбаларидан фойдаланилган.
Шарҳларда Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисми ҳар бир моддасига алоҳида-алоҳида шарҳ тайёрланган бўлиб, Жиноят кодекси нормалари диспозициясининг моҳияти, ҳуқуқ нормасида белгиланган жиноятларнинг субъекти, субъектив томони, объекти, объектив томони белгиларининг асосий жиҳатлари очиб берилган, ҳуқуқ нормаларида ўрнатилган санкцияларнинг мазмуни, уларни қўллаш тартиби кўрсатилган. Жиноят кодексига шарҳлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, судьялар, адвокатлар, тадқиқотчилар, ИИВ Академияси тингловчилари, олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, талабалари, шунингдек, жиноят ҳуқуқи ва қонунчилиги билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

9789943469228


Ҳуқуқ

343.2/(094.5.072)(575.1) / Р-92