Banner

Бошқарув психологияси ўқув қўлланма

И. Махмудов

Бошқарув психологияси ўқув қўлланма Boshqaruv psixologiyasi o‘quv qo‘llanma - Тошкент YUNAKS-PRINT 2006 - 230 бет

И. И. Маҳмудовнинг «Бошқарув психологияси» ўқув қўлланмаси ташкилот ва меҳнат жамоаларини психологик жиҳатдан бошқаришнинг назарий ҳамда амалий асосларига бағишланган. Асарда раҳбар шахси, унинг касбий ва шахсий фазилатлари, раҳбарлик услублари, лидерлик, бошқарув қарорларини қабул қилиш ҳамда раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар масалалари ёритилган.
Қўлланмада бошқарув қобилиятини шакллантириш, касбий фаолиятни режалаштириш, лидерлик сифатларини ривожлантириш ва жамоада соғлом ижтимоий-психологик муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, раҳбар кадрлар фаолиятини баҳолаш ва такомиллаштириш усуллари ҳам баён этилган.
Нашр психология ва менежмент йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар, раҳбарлар, психологлар, менежерлар ва ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассислар учун мўлжалланган.


Психология
Ўқув қўлланма

159.9:005(075.8) / М-37